Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда кун тартибидаги биринчи масала сифатида туманда 11 ноябр кунини «Янгиҳаёт тумани ташкил этилган кун» сифатида нишонлаш масаласи кўриб чиқилди ва шу бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, Янгиҳаёт туманида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиши ҳамда туманда «Маҳаллалар қиёфасини яхшилаш» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш ва бажарилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ҳисоботи тингланди.
Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида 9 ой якунлари, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар, «Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»ни юритиш орқали тумандаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида масъуллар ҳисобот беришди.
Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги ташкилотларда амалга оширилаётган ишлар, туман ободонлаштириш бошқармасининг фаолияти тўғрисида ҳам маълумот берилди.