info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди

timeicon 05-04-2023

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда кун тартибидан жой олган:

Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022-йил тўртинчи чорак давомидаги фаолияти тўғрисида;

Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича 2023-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тўғрисида;

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказининг 2022-йил тўртинчи чорак давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида
Янгиҳаёт тумани “Ёшлар дафтари” жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида;

Янгиҳаёт туманида “Темир дафтар”ни юритиш орқали моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

Янгиҳаёт туманида “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 4-босқичига киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида;

Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисида;

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг 2023-йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама этилди.

Шунингдек, мазкур масалалар бўйича тегишли вазифалар белгиланиб, масъулларга тавсия ва топшириқлар белгиланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech