Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг эллик еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда: Янгиҳаёт туманида 2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг ижроси тўғрисида;
Янгиҳаёт туман прокурорининг туман ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2023-йил биринчи чоракдаги фаолияти тўғрисидаги;
Янгиҳаёт тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг туманда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида 2023-йил биринчи чоракдаги фаолияти тўғрисидаги;
Янгиҳаёт туманида 2023-йил биринчи чорак давомида маҳаллий бюджет даромадларининг бажарилиши ҳолати, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган, амалда тўланганлиги ҳамда солиқ қарздорлиги бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги;
Янгиҳаёт туманида “Темир дафтар”ни юритиш орқали моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
“Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги;
Янгиҳаёт туманида яшовчи ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни хонадонларига энергия тежовчи технологияларни ва кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатиш тўғрисидаги;
Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги масалалар кўриб, муҳокама этилди.