Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида кадетлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда туманимизнинг уч нафар спортчиси иштирок этиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди.
45 кг вазн тоифасида Беҳруз Салимов ва 65 кг вазнда Жавоҳир Хидоятов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, қизлар ўртасида 55 кг вазн тоифасида Аминахон Камалова бронза медали соҳибаси бўлди.
Спортчиларимизни ва уларнинг ота-онасини чемпионлик билан муборакбод этамиз!