Халилов Файзуллоҳ ҳозирда 14 ёшда. Туманимиздаги 8-умумтаълим мактабида таҳсил олади. 4 йилдан бери спортнинг футбол тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келади.
“2-БЎСМда Ҳусниддин Сайдуллаев мураббийлиги остида ўқув-машғулотларини олиб бораман. 4 йил мобайнида 3 карра Ўзбекистон чемпионатида иштирок этдик. Футболчидан кучли жисмоний ҳолат билан бирга руҳий тайёргарлик, ирода талаб қилинади, машғулотларда қанчалик қийин бўлса, яшил майдонда қийинчиликни сезмайсиз”- дейди қаҳрамонимиз.
Файзуллоҳнинг энг катта мақсади ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш. Футболни ҳақиқатда миллионлар ўйинига айлантириш.