Куни кеча "Чоштепа" МФЙда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда 1-секторга тегишли маҳаллаларда яшовчи, ишлаш истагида бўлган 20 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этдилар.
"Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик" шиори остида ўтказилган қабул давомида 10 нафардан ортиқ аёллар ўз мутахассисликлари ва қизиқишлари бўйича ишга қабул қилинди.