Янгиҳаётликлар учун яна бир ажойиб янгилик!
«Орият» маҳалласида Республика бўйича энг кўп қувватга эга бўлган боғчанинг очилиш тантаналари бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Тошкент шаҳар ҳокими, туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва мутасадди раҳбарлар иштирок этмоқда.
Шунингдек, туманимиз фуқаролари ҳам жажжи болажонлари билан тадбирга ташриф буюришган.
Маълумот учун, мазкур давлат мактабгача таълим ташкилоти 720 ўринли бўлиб, 1,4 гектар ер майдонини эгаллаган.