Президентимизнинг «2022-2026- йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан Янгиҳаёт туманида «Янгиҳаёт китобсеварлар клуби» ташкил этилди.
Биринчи машғулотда буюк маърифатпарвар, давлат ва жамоат арбоби, шоир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг «Навоий» романи танланиб тарқатилди ва бир ҳафта мобайнида китоб ўқиб чиқилиб, роман ҳақида мунозара куни белгиланди.
Мазкур клубни ташкил этишдан асосий мақсад аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавиятини юкластириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда китобга меҳр уйғотиб, китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат.