Куни кеча «Янги Умид» маҳалласида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ёшларнинг субсидия, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик масалаларида қилган мурожаатларини тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Шунингдек, учрашувдан сўнг ҳоким «Янги Умид» ва «Орият» маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан ҳам кўришди. 6 нафар фуқаро томонидан билдирилган мурожаат ижобий ҳал этилди ва 2 нафарига ҳуқуқий тушунча берилди.