info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни асосий вазифаларини биласизми?

2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни асосий вазифаларини биласизми?
timeicon 09-02-2022

Kўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири камида ҳар ўн йилда бир маротаба ташкиллаштирилиши анаънага айланган. Республикамизда ҳам энди ана шундай муҳим жараён йўлга қўйилади.

 Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари амалга оширилиши белгиланган.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар учун шарт-шароитларни яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида, аҳоли таркибидаги, демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

- шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ва дастурларини тайёрлаш;

- аҳолини рўйхатга олиш даври оралиғидаги аҳоли сони
ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

- ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

 Айтиш лозимки, аҳолини рўйхатга олиш баробарида яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу – ҳудудларни хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш билан боғлиқ масала.

Турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддатини ўтаб бўлган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларни қуриш ва таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади. Бир сўз билан айтганда, республиканинг янги мукаммал кадастр харитаси яратилади.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech