Янгиҳаёт тумани Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан 4 йил олдин ташкил этилган
ва аҳоли сони кескин ортиб бораётган, Тошкент шаҳридаги йирик саноат лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудуд ҳисобланади.
Таҳлилий маълумотлар.
Аҳоли сони - 184,3 минг нафар.
(2021 йил 1 январь ҳолатига 144,9 минг нафар)
Шундан, иқтисодий фаол 51 066 нафар.
(2021 йилда 27 855 нафар)
Туманда 2021 йилда бандлиги таъминланган
5,2 минг нафар, 2022 йилда 31,1 минг нафар, 2023 йилда 31,1 минг нафар бўлиб, 2024 йилда бу кўрсаткич, 48,6 минг нафарни (95,2%) ташкил этади.
Жорий йил бошида ишсизлар 2 443 нафарни ташкил этган. Шундан январь-октябрь ойларида 1 730 нафари ишга жойлашган.
Айни вақтдаги ишсизлар – 713 нафар (4,8 %).
Ишлаш истаги йўқ – 286 нафар.
427 нафар ишсизни ишга жойлаштириш учун 3 220 та иш ўринлари мавжуд.
Бундан ташқари, 1 510 та битирувчиларнинг 441 таси меҳнат бозорига кириб келиб, уларнинг барчасини бандлиги таъминланган.
Ишсизлик даражаси 2021 йилда 7,1 %, 2022 йилда 6,5 %, 2023 йилда 5,4 %. Айни вақтда 4,8 %, йил якуни билан 14 592 та янги иш ўринлари ташкил этилиши ҳисобига ишсизлик даражасини 4,3 % бўлиши кутилмоқда.
Бугунги кунда, тумандаги жами битирувчилар 1 510 нафар. Шундан:
мактаб битирувчилари – 1 357 нафар;
техникумлар битирувчилари – 153 нафар;
муддатидан олдин талаба бўлганлари – 63 нафар.
Туманда 2021 йилда 364 нафар, 2022 йилда
388 нафар, 2023 йилда 418 нафар ва 2024 йилда
441 нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келган.
18-30 ёшлар оралиғида ишсизлар йўқ.
Миграцияда 3 468 нафар фуқаролар мавжуд бўлиб, улар билан маҳалла еттилиги тўлиқ суҳбат ўтказди. (Ҳоким 50 нафари билан телеграм орқали мулоқот қилган).
Ўтган 10 ой мобайнида 949 нафар фуқаролар Ўзбекистонга қайтди, қолган 2 519 нафари миграцияда.
Хатлов натижасида:
408 нафар фуқаролар Миграция агентлиги орқали кафолатланган иш ўринларида;
1 419 нафари 1 минг доллардан юқори даромадли иш ўринларида юк ташувчи, қурилиш, электрик, савдо-сотиқ, ошпаз, иқтисодчи бўлиб ишлаётгани аниқланди.
Мисол учун: “Ал-Фарғоний” маҳалласида яшовчи Ким Евгений Жанубий Кореяда электрик бўлиб ишлаб, 1,5 минг АҚШ долл. ойлик олади.
248 нафар фуқаро эса етарли даромад (500 долл.дан кам) топмаётганлиги сабабли қайтишини билдирган. Уларга бошланишига 5-7 млн сўм ойлик тўлайдиган корхоналар бор.
Мисол учун: “Ёрқинҳаёт” маҳалласида яшовчи Эгамова Муқаддас мутахассислиги ҳамшира бўла туриб, Россиянинг Владивосток шаҳрида оддий ишчи бўлиб ишлаётгани, фуқарога мутахассислиги бўйича тумандаги “Олам мед” клиникасида 5 млн сўм ойликли иш таклифи берилиши натижасида ватанга қайтишини маълум қилди.
Қолган 444 нафар мигрантлар қайтиш истагини билдирмаган, уларнинг ойлик даромади
800-1 000 доллар орасида.
Бугунги кунда миграциядан қайтган 949 нафар фуқаролардан, 327 нафарининг бандлиги таъминланди.
Мисол учун: Anorov Farruxbek Oltiboy o‘g‘li “AIR PRODUCTS” МЧЖга сотув ишлари бўйича менежер лавозимига ишга қабул қилиниб, 5,5 млн сўм ойлик олмоқда.
Йил якунигача миграциядан қайтадиган яна 248 нафар мигрантларга иш жойлари (3 220 та бўш иш ўринлари) мавжуд.
Мисол учун: Тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқараётган "HEALTH LINE" МЧЖда 183 та бўш иш ўринлари мавжуд. Корхона томонидан бугунги кунда
5 – 7 млн сўмгача ойлик таклиф этилмоқда.
Бугунги кунда камбағал оилалар сони – 2 049 та
(10 192 нафар аҳоли).
2021 йилда аҳоли сонига нисбатан камбағаллик даражаси - 10,6 %, 2022 йилда - 8,9 %, 2023 йилда - 8 % бўлиб, 2024 йилда - 6,6 % га тушишга эришилди.
241 та оилалар турли дастурлар асосида ёрдам кўрсатилгани ҳисобига камбағалликдан чиқарилди.
Йил якунигача яна 82 та оила камбағалликдан чиқарилади.
Лекин, туманда камбағалликни 5 %га тушириш бўйича иш ташкил қилинган.
“Сайхунобод тажрибаси” асосида тумандаги мавжуд 30 та маҳаллаларга 9 та тижорат банклари (Агробанк, Асака банк, Микрокредит банк, Халқ банки, Алоқа банки, БРБ, Миллий банк, Саноатқурилишбанк, Туронбанк,) бириктирилган.
Ўрганишлар натижасида 106 та тадбиркорларнинг 10,1 млрд сўмлик кредитга эҳтиёжи борлиги аниқланиб, лойиҳаларни амалга оширилиши орқали қўшимча 282 нафар аҳоли бандлигини таъминлашга эришилади.
Бундан ташқари, учрашувлар давомида 61 та тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолари аниқланди. (57 таси ҳал этилди, 4 та жараёнда).
Мисол учун: “MY-family hotel” МЧЖга (меҳмонхона) маиший-техника буюмлари сотиб олиш учун 100 млн сўм кредит ажратилди ҳамда 10 та ишчи ўрни яратилди.
Тикувчилик фаолияти билан шуғулланадиган “DINA TEX” МЧЖнинг 1,5 млрд сўмлик лойиҳасига кредит ажратилиши эвазига, фаолияти кенгайтирилди натижада 54 та ишчи ўрни яратилди.
Микро лойиҳалар
2022 йилда 825 та жами 3,3 млрд сўмлик янги микролойиҳалар ишга тушиб, 918 та янги иш ўринлари;
2023 йилда 3,7 млрд сўмлик 916 та микролойиҳалар ишга туширилиб, 1 123 та янги иш ўринлари яратилган.
2024 йилда 30 та маҳаллаларда жами 1 319 та умумий қиймати 101,6 млрд сўмлик микролойиҳалар шакллантирилди.
Шундан,
ўз маблағи – 59,9 млрд сўм;
банк кредити 41,8 млрд сўм.
Улар ишга туширилса 3 201 та янги иш ўрни яратилади.
Бугунги кунгача ҳоким ёрдамчиларининг тавсияларига асосан лойиҳаларга 22,2 млрд сўм кредитлар ажратилди.
Жумладан, “Янги Гулзор” маҳалласидаги 7 та хонадонларга 1 та лидер тадбиркор бириктирилиб, хонадон аъзоларини даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди.
Мисол учун: “Сарбон” кўчаси 29-хонадонда яшовчи Исоқов Акром ўз томорқасида турли хил гул кўчатлари етиштириш билан шуғулланади.
Ушбу фуқарога Микрокредит банк томонидан
66 млн сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Бунинг натижасида тадбиркор йилига 50 минг дона гул кўчатлари етиштириш қувватига эга бўлиб, маҳалла ҳудудига яқин жойлашган “Food City” савдо мажмуасида сотувга чиқарди. Тадбиркорда йиллик 300 млн сўм даромад олиш имкони яратилди.
Тумандаги 929 гектар ер майдонида 3 та саноат зонаси (“ТХАЙ-ДЎСТЛИК”, “Янгиҳаёт индустриал технопарки”, “Янги авлод” МСЗ) ташкил этилмоқда. Уларда 100 дан ортиқ саноат корхоналари ташкил этилиб, 10 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳасида қўшимча 5 мингта юқори даромадли иш ўринлари яратилади.
Бунинг натижасида нафақат Тошкент шаҳри балки Тошкент вилоятининг қўшни туманларидаги аҳолини ҳам иш билан таъминлаш имконияти яратилади.
Туманда 2021 йилда саноат корхоналарнинг ишлаб чиқариш хажми 2,6 трлн сўм, 2022 йилда 4,7 трлн сўм, 2023 йилда 8,2 трлн сўмни ташкил этди.
2024 йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 10,9 трлн сўмни ташкил этиши (2021 йилга нисбатан ўсиш 420%) кутилмоқда.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
Туманда 2024 йил 1 октябрь ҳолатига жами рўйхатдан ўтган корхоналар сони 4 229 тани ташкил қилиб, шундан 3 165 (74,8%) таси ҳозирда фаолият кўрсатмоқда.
Жами корхоналарнинг 786 тасини саноат корхоналари ташкил қилиб, бунинг 551 (70,1%) таси ҳозирги кунда фаолият кўрсатмоқда.
2024 йилда саноат корхоналари томонидан жами 10 трлн 242 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши белгиланган (режа йил охирига келиб 10,9 трлн сўмга бажарилади).
Ушбу фаолият кўрсатиб турган саноат корхоналари томонидан 2024 йилнинг 9 ойи давомида
8 трлн 30,7 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди (81,1%). Аҳоли жон бошига 40 млн 632 минг сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
2021 йилнинг 12 ойи давомида 2 трлн 980,1 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Қурилиш ишлари ҳажми
2024 йил 1 октябрь ҳолатига қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 419 тани ташкил қилиб, шундан 302 (72,1%) таси ҳозирги кунда фаолият кўрсатмоқда.
2024 йилда қурилиш ташкилотлари томонидан жами 2 трлн 073 млрд сўмлик пудрат ишлари бажарилиши белгиланган.
10 ой давомида ушбу қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган пудрат ишлари ҳажми
1 трлн 402,4 млрд сўмни ташкил қилади. Аҳоли жон бошига бажарилган пудрат ишлари 7 млн 088 минг сўмдан тўғри келди.
2021 йил давомида қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган пудрат ишлари ҳажми
934,8 млрд сўмни ташкил этган.
Хизматлар ҳажми
2024 йил 1 октябрь ҳолатига хизмат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 1 504 тани ташкил қилиб, шундан, 1 175 таси (78,1%) фаолият кўрсатмоқда.
2024 йилда хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан жами 3 трлн 710 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилиши белгиланган.
Туманда фаолият кўрсатаётган хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ўтган 10 ой давомида аҳолига 2 трлн 859,4 млрд сўмлик (77,0%) хизматлар кўрсатилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117,9 фоизга тенг бўлиб, аҳоли жон бошига кўрсатилган жами хизматлар 14 млн 180 минг сўмдан тўғри келди.
2021 йил давомида аҳолига 2 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Кичик бизнес субъектлари
2024 йил 1 октябрь ҳолатига туманда жами рўйхатдан ўтган корхоналар сони 4229 тани ташкил этиб, шундан, 3 891 (92,0%) тасини кичик бизнес субъектлари ташкил қилади.
Жами рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларидан 73,2 фоизи, яъни 2848 таси ҳозирги кунда фаолият юритмоқда.
2021 йилда туманда жами рўйхатдан ўтган корхоналар сони 2 272 тани ташкил этиб, шундан,
2048 (90,1%) тасини кичик бизнес субъектларини ташкил этган.
2021 йил учун Янгиҳаёт тумани давлат бюджети (Контингент) йиллик даромадлар тушуми режаси 49,8 млрд сўм бўлиб, 2021 йил якунига тушум 253,2 млрд сўмга (509%) бажарилган.
2021 йил учун Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджети йиллик даромадлар тушуми режаси 24,2 млрд сўм бўлиб, 2021 йил якунига тушум 29,8 млрд сўмга
(123%) бажарилган.
2024 йил учун Янгиҳаёт тумани давлат бюджети (Контингент) йиллик даромадлар тушуми режаси 939,3 млрд сўм бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойида тушум
872,8 млрд сўмга (93%) бажарилиб келинмоқда.
2024 йил учун Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджети йиллик даромадлар тушуми режаси 79,6 млрд сўм бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойида тушум 93,1 млрд сўмга
(117%) бажарилди.
Жорий йилнинг 10 ойи учун Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджети даромадлар тушум режаси 75,9 млрд сўм бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойи ҳолатига хақиқатда тушум
88,8 млрд сўмни (даромадлар режаси 116,9 фоизга ёки 12,8 млрд сўмга ортиғи билан бажарилди) ташкил этди.
Туманда 2021 йилда жалб этилган инвестициялар миқдори 1 791 млрд сўм, 2022 йилда 1 862 млрд сўм, 2023 йилда 1 968 млрд сўмни ташкил этган.
Жорий йилнинг январь - октябрь ойларида 53 та лойиҳалар ҳисобига жами 2 524,7 млрд сўм инвестициялар жалб қилинган бўлса, йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 3 685,6 млрд сўмга етказилади.
Мисол учун: “Янги авлод” махсус саноат зонаси ҳудуда “EAST CAN SOLUTION” (PEPSI) томонидан қиймати 96 млн доллар бўлган “Альюмин банкалар ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 350 та янги иш ўринлари яратилади.
Туманда амалга оширилган экспорт хажми 2021 йилда 53 млн доллар, 2022 йилда 108 млн доллар, 2023 йилда 125 млн долларни ташкил этган.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 77 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 170,1 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, режа 108 фоизга бажарилди.
Шунингдек, йил якунига қадар 200 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади.
Келгуси 5 йилликда экспортёр корхоналар сонини 350 тага, йиллик экспорт ҳажмини эса 1,6 млрд долларга етказилиши режа қилиб олинган.
Ичимлик суви
Янгиҳаёт тумани ҳудидида 2021 йил ҳолатига ичимлик суви таъминоти 68% бўлган, жами 30 та маҳаллалардан 8 таси марказий ичимлик суви бўлмаган.
2024 йилга қадар жами 36.5 км янги ичимлик сув тармоқлари тортилиб сув билан таъминланганлик даражаси 86 % бўлди. Марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган маҳаллалар 3 та.
Газ
Аҳоли хонадонлари тўлиқ газ таъминоти билан таъминланган. 2021 йилдан бугунга қадар жами 3.2 км янги газ тармоқлари тортилиб, табий газ билан таъминланганлик даражаси (2021 йил ҳолатига
91 %) 100 %.
Асфальт
2021-2024 йиллар давомида жами 103,8 км ички ва марказий йўллар асфальт қилинган.
Кўп қаватли уйлар
2021 йилда кўп қаватли уйлар сони 902 та бўлиб, 2024 йилда 1 066 тани (164 та кўп квартирали (11 816 та хонадон) уйлар қурилган) ташкил этди.
Электр таъминоти
14 та янги трансформатор пунктлари (ТП) ўрнатилди, 24 та ТП қувватлироғига алмаштирилди. 149 ТП мукаммал ва 327 та ТП жорий таъмирланди. 121 км янги тармоқ тортилди. 293 км тармоқ таъмирланди. 1 318 та темир-бетон устунлар ўрнатилди.
БСК ва куз қишга тайёргарлик
2024 йилда Бошқарув сервис компаниялари томонидан 5 та маҳаллалардаги 25 та уйларнинг ертўла мухандислик тармоқлари, 34 та уйларнинг 43 та кириш йўлаклари, 34 та уйларнинг 1 999 м2 том қисми жорий таъмирланди.
3 та уйларнинг 8 та кириш эшикларига темир эшиклар ва 11 та козероклар ўрнатилади.
5 та лифтлар, 85 пм оралиқ қопламалар (торцовой шов), 24 та уйларнинг 154 та марказий шит қисми таъмирланди.
453 пм тик қувурлар алмаштирилади. 7 та болалар майдонлари таъмирланади ва 1 та янги ўрнатилади.
4 м2 фрамуга ойналари ва 75 пм тарновлар, 14 м2 уй атрофидаги кичик йўлакчалар (отмоска), 1 та уй фасад қисми таъмирланди.
Бошқарув сервис компаниялари томонидан
37,5 тн туз, 124 тонна қум захиралари шакллантирилди.
1 891 та кириш йўлакларига қум-туз аралашмаси махсус қутилари ўрнатилди.
МТТ
2021 йилда мактабгача таълим ёшидаги болалар сони 10 763 нафар бўлиб қамров 37,5 %ни ташкил этган.
2024 йил ноябрь ойи ҳолатига мактабгача ёшдаги болалар сони 12 249 нафарга етган. Қамров (74,6 %)
Ўтган 4 йилда мактабгача таълим ташкилотларида яратилган қувват 5 700 нафар бўлиб, шундан давлат мактабгача таълим ташкилотларида 4 750 нафар, хусусий мактабгача таълим ташкилотларида
1 225 нафар.
Умумтаълим мактаблари
2021 йилда туманда умумтаълим мактаблари сони жами 15 та бўлган бўлса, 2024 йилда 19 тани (2 та хусусий) ташкил этди.
2021 йилда ўқувчилар сони 20 162 нафар бўлиб, 2024 йилда 27 375 нафарга етган.
2021 йилда 1,3 коэффицент бўлган, 2024 йилга келиб 1,6 коэффицентни ташкил этади.
Келгусида ушбу ишларимизнинг давом эттириш мақсадида, “Янги Дархон” маҳалласи ҳудудида “Баркамол авлод” ва “Мусиқа мактаби” биноларини қуришни режалаштирганмиз.
Тиббиёт
Ҳозирги кунда туманда 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда унинг Бинокор филиали, 2 та оилавий поликлиника ҳамда 2 та стационар шифохона (1-шаҳар туғруқ комплекси, тери таносил касаликлари шифохонаси) мавжуд.
Шунингдек, 2 та маҳалла тиббиёт пунктлари
ва 14 та тез тиббий ёрдам бригадалари мавжуд.
Жумаладан, Янгиҳаёт туманида биринчилардан бўлиб беморларни онлайн рўйхатга олиш тизими жорий этилди. Энг сўнгги русумдаги тиббий анжомлар билан жиҳозланган.
2021 йилда 2 та 250 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника ҳамда 2022 йилда 1 та тез тиббий ёрдам станцияси қурилиб фойдаланишга топширилган.
Худди шу йили 65, 66-сонли оилавий поликлиника ва марказий кўп тармоқли поликлиникаси 2 млрд сўм туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бирламчи тиббий асбоб-ускунлар билан таъминланган ҳамда 305 млн сўм туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 65, 66-сонли оилавий поликлиника ва марказий кўп тармоқли поликлиника ва унинг Бинокор филиалида замонавий тиббий ахборот алмашинув тизими жорий этилган.
Ҳозирги кунда “Хушнуд” маҳалласида 250 қатновли оилавий поликлиника аҳолига хизмат кўрсатиш учун топширилиш жараёнида.