info@yangihayottumani.uz   Zaif ko'ruvchilar uchun Ovozli o'qish

Янгиҳаёт туманида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар

Янгиҳаёт туманида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар
timeicon 01-03-2024

Янгиҳаёт туманида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар

Янгиҳаёт туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий-маиший шароитини яхшилаш мақсадида 2023 йил мобайнида қуйидаги комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:

Туманда 3 трлн 228 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, аҳолига 3 трлн 072 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилди,
1 трлн 800 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди, чакана савдо ҳажми 1 трлн 396 млрд сўмни ташкил қилди. Ўсиш суръати саноатда 104.7 фоизни, хизматларда 118.9 фоизни, қурилишда 100.5 фоизни ва чакана савдода 108.9 фоизни ташкил қилди.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 49.0 млн сўм, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 13.0 млн сўм, хизматлар 18.3 млн сўм, қурилиш ишлари ҳажми 10.7 млн сўм ва чакана савдо 8.3 млн сўмдан тўғри келди.

Маҳаллий бюджетга 20.5 млрд сўм туширилиб, белгиланган режа 92.4 млрд сўмга, контингент даромадлари бўйича тушум 223.0 млрд сўмга ортиғи билан бажарилди.

Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш орқали 2023 йилнинг ўтган 12 ойи давомида 21 014 та янги иш ўринлари яратилиб, 12 ой учун белгиланган 20 676 та режа 102.1 фоизга бажарилди.

Шунингдек, янгидан 520 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилиш белгиланган бўлиб, амалда 699 та ташкил қилиниб, белгиланган режа 134.4 фоизга бажарилди. Ташкил қилинган кичик бизнес субъектларининг 484 тасини МЧЖ, 117 тасини хусусий корхона, 98 тасини оилавий корхона ҳисобига тўғри келди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 4 млрд 480 млн сўм кредит ажратилиши ҳисобига 150 та лойиҳалар амалга оширилди ва бунинг ҳисобига 700 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича туман комиссияси томонидан 2 799 та аризалар кўриб чиқилиб, шундан, 464 та аризаларга ижобий хулоса берилди.

Шунингдек, 2023 йилда 68 та умумий қиймати 1,7 трлн сўм бўлган инвестицион лойиҳалар ишга туширилиши ва унинг натижасида 2 523 та янги иш ўринларининг яратилиши, шунингдек, жорий йилда ўзлаштириш режа прогноз маблағининг умумий қиймати 217,6 млн доллар режалаштирилган эди. Мазкур режа амалда 218,6 млн долларга бажарилиб, режага нисбатан 100,5 фоизга етди.

Туманнинг 2023 йилда экспорт режаси 124,9 млн доллар бўлиб, шундан 122,9 млн доллар саноат ва 2,0 млн доллар мева-сабзавот маҳсулотларини ташкил қилади. Мазкур режа туманнинг 30 та ишлаб чиқарувчи экспортёр корхоналар томонидан бажарилиши режалаштирилган. Жорий йил учун белгиланган экспорт режаси 124,9 млн доллар бўлиб, амалда 125,1 млн долларга яъни, режага нисбатан 100,1 фоизга бажарилмоқда.

Дастурдан ташқари қўшимча 52 та корхона экспортга жалб қилиниб, улар томонидан 28,1 млн доллар қийматида маҳсулот экспорти амалга оширилди.

Туманда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида, 2023 йил 7 та корхоналар томонидан умумий қиймати

206,1 млрд сўмлик 16 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилда мазкур корхоналар томонидан умумий қиймати 225,7 млрд сўмга яъни, режага нисбатан 109,5 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари, туманда уй-жой коммунал хизматни самарали ташкил этиш мақсадида 4 та маҳаллаларда жами 15 та кўп квартирали уйларнинг фасад қисми жорий тамирланди, 169 та кўп квартирали уйларнинг 3 449 м2 том қисми мукаммал таъмирланиб профнастиль ва юмшоқ қоплама билан қопланди, 80 та уйнинг ертўласи муҳандислик коммунациялари билан мукаммал таъмирланди.

Аҳолини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 13 та трансформатор пунктлари (ТП) ўрнатилди, 5 та трансформатор пунктлари (ТП) қувватлироғига алмаштирилди, 47 та трансформатор пунктлари (ТП) мукаммал ва 107 та  трансформатор пунктлари (ТП) жорий таъмирланди. Шунингдек, 85,9 км электр тармоғи янги тортилиб, 68,1 км электр тармоғи мукаммал 98,34 км электр тармоғи жорий таъмирланди.

Шу билан бир қаторда “Бинокор” маҳалласини Тошкент вилояти электр тармоқлари таъминотидан Тошкент шаҳар электр тармоқлари таъминотига ўтказилиб 110 дона янги устунлар ўрнатилди, 12 км узунликда юқори кучланишли кабел тортиш ишлари амалга оширилди ва “Янги Чоштепа” маҳалласини Чилонзор туманида жойлашган нимстанциядан узиб, “ИСТИҚБОЛ” нимстанциясига улаш учун 15 км тармоқ тортилди.

Шунингдек, 4 533 км эскирган иссиқлик қувурлари алмаштирилди, 7 170 км иссиқлик тармоқлари изоляцияси қайта тикланди, 29 та иссиқлик қозонлари ва 5 та иссиқлик насос станциялари жорий таъмирланди ҳамда 350 пм янги иссиқлик тармоғи тортилди.

Ичимлик суви тармоғини яхшилаш учун “Янги дархон” маҳалласида 4 900 пм янги ичимлик суви тармоғи тортилди. 1 825 пм ичимлик суви тармоқлари мукаммал таъмирланди.

Шунингдек, “Ҳушнуд” маҳалласида жами 2,9 км янги оқова сув тармоғи қурилди, 55 дона оқова сув қудуқларига қопқоқ ўрнатилди,  39 945 пм тармоқда профилактик тозалаш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, 822 пм газ тармоғи тортилди. 7 552 пм газ қувурлари бўёқланиб, 273 та газ тарқатиш пунктлари (ГТП) жорий таъмирланди.

Ижтимоий соҳа объектлари жумладан, мактабгача таълим ташкилоти, мактаб ва тиббиёт муассасалари ва ташкилотларнинг қурилиши ҳамда таъмирланиши бўйича ҳам етарли ишлар амалга оширилди.

Давлат раҳбарининг қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил давомида Янгиҳаёт туманида бир қатор қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан,

“2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини
янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарор ижроси юзасидан Янгиҳаёт тумани “Марҳамат” маҳалласида лойиҳа қиймати 1 млрд сўмни ташкил этган “Нуронийлар чойхонаси” биноси, “Янги Чоштепа” маҳалласида лойиҳа қиймати 6,4 млрд сўмни ташкил этган “Тошкент халқа йўли”га чиқишда пиёдалар учун ер усти пиёдалар ўтиш йўлагини қуриш ишлари амалга оширилиб фойдаланишга топширилди.    

Шунингдек, туман ҳудудида 2023 йил мобайнида 32 км маҳаллалардаги ички йўллар асфальт қопламаси билан таъмирланди,
25 000 п/м пиёда йўлаклари қурилди, 18 000 п/м велосипед йўлаклари барпо этилди, 8 та болалар майдончалари ва 6 та спорт майдончалари қурилди.

Бундан ташқари, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича туманидаги “Хушнуд” маҳалласи танлаб олиниб, маҳалла фуқаролари, уй бошлиқлари, маҳалладаги нуроний отахон ва онахонлар, аҳоли орасида
обрў-эътиборга эга бўлган маҳалла фаоллари, маҳалла раиси ҳамда кенг жамоатчилик билан биргаликда манзилли “Йўл харита”си ишлаб чиқилиб, ушбу “Йўл харита” асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

“Хушнуд” маҳалласи бўйича жами 620 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 212 та хонадонлар ва 1 та воркаут майдончаси таъмирланди ҳамда “Юксалиш” кўчасидаги Нуронийлар чойхонасида қулайликлар яратилди, 458 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди, 2,1 км йўллар асфальт қилинди.

 Шу жумладан 44 та ноқонуний қурилмалар аниқланиб, шундан, 25 таси бўйича фуқаролик судига  даъво ариза киритилди, 7 таси бартараф этилди ва 12 тасига кўрсатма хати берилди.

Шунингдек, “Янги умид” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайилгоҳ (аллея), болалар ва спорт майдончалари ҳамда амфитеатр барпо этилди.

“Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида туманда 2023 йил куз мавсумида жами 30 000 дона турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, режада туман ташкилотлар кесимида тақсимланди.

Янгиҳаёт тумани ташкилотлари томонидан жами 73 000 дона режага нисбатан 239 % кўчатлар экиш ишлари амалга оширилиб,
“Яшил макон” электрон платформасига киритилди.

 Тошкент халқа автомобил йўли бўйида ўзига ҳос “Яшил белбоғ” яратиш мақсадида “Янги Дархон” маҳалласи ҳудудида 20 000 кв.м ер майдонида сунъий суғориш тизими барпо этиб, 2 400 дан зиёд турли хилдаги манзарали кўчатлар экилди.

Ижтимоий соҳа объектлари жумладан, мактабгача таълим ташкилоти, мактаб ва тиббиёт муассасалари ва ташкилотларнинг қурилиши ҳамда таъмирланиши бўйича ҳам етарли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, “Гулшанобод” маҳалласида 21.3 млрд сўм туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 360 ўринли ҳамда “Янги Дархон” маҳалласида 24.3 млрд сўм Давлат хусусий шериклик асосида 360 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

“Янги Дархон” маҳалласи ҳудудида 31,6 млрд сўм Давлат хусусий шериклик асосида 1 та 990 ўринли янги мактаб биноси ҳамда “Хушнуд” маҳалласида туман маҳаллий бюджетининг
22 млрд сўм маблағлари ҳисобидан “Янгиҳаёт тумани спорт мактаби” қурилиш ишлари якунланиб, ўз фаолиятини бошлашди.

“Янги Умид” маҳалласида туман маҳаллий бюджетининг
10 млрд сўм маблағлари ҳисобидан “Спорт соғломлаштириш маркази” қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, “Хушнуд” маҳалласида 1 та 250 қатновли оилавий поликлиника ва “Чортоқ” маҳалласи ҳудудида 1 та 990 ўринли янги мактаб биноси қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 1 656 нафар ёшларнинг муаммоларни ҳал этиб, бандлигини таъминлаш мақсадида 4 млрд
860 млн
сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, 2 580 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди ва 10 300 нафар фуқароларни ўзини-ўзи банд этишда амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда 1 084 нафар фуқаролар касб-хунар ва тадбиркорликка ўқишига йўлланмалар берилди.

Ҳоким ёрдамчилари тавсияномаси асосида 210 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 4 млрд 480 млн сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 186 нафар фуқароларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун 1,4 млрд сўм микдорида субсидия ажратилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври давомида
1 357 нафар беморларга стационар шароитда даволаниш учун шаҳар шифохоналарига ҳамда юқори технологик даволанишга муҳтож бўлган 891 нафар беморларга Республика ихтисослаштирилган марказларда даволаниш учун йўлланмалар бериди. Шунингдек, 4 210 нафар фуқароларга бепул
дори-дармонлар тарқатилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун ҳомийлар маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 820 млн сўмлик моддий ёрдамлар ажратилди.

89,5 млн сўмдан ортиқ ҳомийлик маблағлари ҳисобидан
46 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
1 июлдаги 411-сонли қарорига асосан, 97 нафар фуқаролар 104 та реабилитация техник воситалари ажратилди.

Шунингдек, 71 нафар ногиронлиги бўлган шахслар 108 та протез-ортопедия буюмлари учун махсус сертификатлари билан таъминлади.

Тумандаги 22 нафар ўзгалар қарамоғига муҳтож бўлган кекса фуқароларга ҳар ойда 330 минг сўм компенсация тўловлари ҳамда озиқ-овқати учун 150 минг сўм маблағ ажратилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги                693-сонли қарорига асосан, 150 нафар пенсионер ва ногиронлар навбат асосида сиҳатгох йўлланмалари билан бепул таъминланди.

Шу билан бирга, 200 млн.сўм маҳаллий бюджетдан ҳамда                  450 млн сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобидан йирик оммавий-маданий тадбирлар ташкил этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech