Ҳурматли янгиҳаётликлар ва туманимиз меҳмонлари!
Сув ҳавзаларидан фойдаланаётганда ва чўмилаётганда сизга чўкиш хавфи соя солиб туришини унутманг! Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун бир қатор тавсияларга амал қилинг:
Ёш болаларни назоратсиз чўмилишига рухсат берманг;
Чўмилиш тақиқланган сув ҳавзаларида, оқими кучли ва чуқур канал ва дарёларда чўмилманг;
Спиртли ичимлик истеъмол қилганда сувга тушманг.
Ушбу шартларга амал қилсангиз, содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг ҳамда инсон ўлими билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олган бўласиз. Соғлиғингизга бефарқ бўлманг!