Туманимиздаги Тошкент шаҳар 1-сонли туғруқ комплексида ўқув семинари ташкил этилди.
“Эрта туғруқ, эрта никоҳ ва исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, хотин-қизлар
ўртасида тиббий маданиятни ошириш” мавзусида ўтказилган семинарда барча маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Унда вояга етмаган ва фертил ёшдаги аёллар билан олиб борилиши лозим бўлган тарғибот ишларининг чора-тадбирлари юзасидан тушунча берилди.