Туманимизда хиёбонлар сони яна биттага кўпаймоқда.
Туман ҳокими "Ибрат" маҳалласида қурилаётган хиёбоннинг иш жараёнлари билан танишиш учун мазкур ҳудудга ташриф буюрди. У ердаги қурилиш ишлари қандай олиб борилаётгани кўздан кечирилди.
Шунингдек, мазкур хиёбонни бунёд этишда ҳам ўзига хос ғоялардан фойдаланиш кераклигини, ҳудуд фуқаролар учун кўнгилочар маскан бўлиши зарурлиги таъкидланди.