info@yangihayottumani.uz   Zaif ko'ruvchilar uchun Ovozli o'qish

Туман ҳокимининг навбатдаги манзили Ибрат маҳалласи

timeicon 17-06-2022

Туман ҳокимининг навбатдаги манзили Ибрат маҳалласи бўлиб, масъуллар билан бирга бу ердаги асфальтлаш ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, "Янги Чоштепа" маҳалласида қад ростлаётган МТТнинг қурилиш жараёни билан танишиб, қурувчиларга ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатма берди.

Айни шу маҳаллада қурилаётган спорт майдончаларининг қурилиш ишлари ҳам туман ҳокимини бефарқ қолдирмади. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида қурилаётган ушбу майдонлар тез кунда фойдаланишга топширилади.

"Чортоқ" маҳалласидаги йўл қурилиш жараёнлари ҳам кўздан кечирилиб, қурувчиларга туман ҳокими томонидан тегишли топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech