Бобоева Хадичабону 10 ёшда. У қарийб 1 йилдан буён спортнинг Ўзбек жанг санъати тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.
Хадичабону спорт билан шуғулланишига кўп бўлмаган бўлсада, кўплаб юқори ўринларга, шу жумладан, Республика чемпионатида иштирок этиб, Ўзбекистон чемпиони бўлишга улгурган.
— Қизим билан фаҳрланаман. Унинг моҳир спортчи бўлиши учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Қизимни мана шундай даражага эришишида устозларининг хизмати катта. Фурсатдан фойдаланиб, барча устозларига ўз миннатдорчилигимни билдираман,“ — дейди қаҳрамонимизнинг онаси Шоира Бобоева.
Қувонарлиси, Хадичабону келажакда нафақат моҳир спортчи, балки малакали шифокор бўлишни ҳам ният қилган.
Мақсади — Жаҳон чемпиони бўлиш.