9-май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан туманимиз ёшлари ва нуронийлари учун Тошкент шаҳридаги "Хотира майдони" га саёҳат ташкил қилинди.
Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу саёҳатда 70 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олинди.
Икки авлод вакиллари учрашувида самимий суҳбатларда аждодлар хотираси ёдга олинди.