info@yangihayottumani.uz   Zaif ko'ruvchilar uchun Ovozli o'qish

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди

timeicon 01-07-2022


Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари, туманда хизматлар соҳасини ривожлантиришда кўрилаётган чоралар, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар, жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг фаолияти ва кейинги режалари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадларини харажатларга йўналтириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессия давомида Кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи туман кадастр филиали томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот шаклида маълумот берди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech