22-23 сентябрь кунлари Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги Конгресс-холда JAPAN-UZ EXPO 2022 бизнес форуми бўлиб ўтди.
Мазкур форумда Япония хусусий компаниялари раҳбарлари, ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳамда бир қатор ташкилотлар иштирок этишди.
Қувонарлиси, Япония компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш, янги хорижий ҳамкорлар топиш ва экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида Янгиҳаёт туманидан 52 нафар хусусий тадбиркорлар қатнашишди.