Куни кеча туман ҳокими Меҳригиё кўчасида қурилаётган гастрономик кўча, шунингдек, Хушнуд маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Бугунги кунда Хушнуд маҳалласида кўп қаватли уйлар, янги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда аҳоли учун замонавий поликлиника қад ростламоқда. Шунингдек, «Файзли» маҳалласи ҳудудида ҳам санитария-эпидемиология станцияси биноси қурилмоқда.
Ҳоким ва масъуллар қурилиш жараёнлари билан танишиб, ишларни жадаллаштириш, қурилиш нормаларига риоя қилиш бўйича кўрсатма берди.