info@yangihayottumani.uz   Zaif ko'ruvchilar uchun Ovozli o'qish

Тумандаги тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

timeicon 29-09-2021

Куни кеча Бош Вазир қабулхонасининг Янгиҳаёт туман бўлими мудири, туман молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқаритириш бўлими ҳамда тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туманимиздаги фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат тадбиркорларнинг жамоатчилик Кенгаши ташкил этилди. Ушбу Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида тузилди.

Эндиликда тадбиркорлар ушбу Кенгашга кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар билан мурожаат қилишлари ва амалий кўмак олишлари мумкин бўлади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech