Куни кеча туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси масъули, туман ҳокими иштирокида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда масъул корхона ва ташкилотлардан бириктирилган масъуллар томонидан ўрганилаётган маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари, шу вақтга қадар қилинган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Бундан ташқари, мавсумни беталофат ўтказиш, аҳоли мурожаатларини зудлик билан бартараф этиш ҳамда ободонлаштириш ишларини кучайтириш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди ва масъулларга топшириқлар берилди