Янгиҳаёт тумани ҳокимининг маҳаллалар фуқаролари билан учрашуви давом этмоқда.
Бу гал туман ҳокими «Олчазор» маҳалласига ташриф буюриб, у ердаги фуқароларнинг мурожаатлари билан танишди ва унинг ечими бўйича масъулларга топшириқ берди.
Шунингдек, маҳалла аҳли тумандаги ободонлаштириш ишлари ва бошқа масалаларга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.