Куни кеча Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи томонидан тумандаги 30 та маҳалланинг хотин-қизлар фаоллари учун давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш муҳим эканлиги тушунтирилди. Ушбу мақсад йўлида қандай вазифаларни бажариш кераклиги ҳақида фойдали маслаҳатлар берилди.
Шу билан бирга, Янгиҳаёт туманидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинган ишлар ҳақидаги тақдимот ҳам бўлиб ўтди.