Туманимизда жойлашган Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Тошкент политехника техникумида иш берувчи корхона вакиллари ва техникум битирувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Бундан кўзланган мақсад, бандлиги таъминланмаган 52 нафар ўқувчиларни ишга жойлаштиришдан иборат.
Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йилида техникумни 262 нафар ўқувчи тамомламоқда ва уларнинг 61 нафари ўз иш ўрнига эга.