Ҳурматли Янгиҳаётликлар!
Коронавирус инфекциясига чалиниши гумон қилинган шахсларга ташхис қўйиш ва амбулатор даволаш мақсадида Янгиҳаёт тумани, “Ал-Фарғоний” маҳалласида жойлашган Тери таносил диспансерида туну кун хизмат кўрсатувчи ихтисослашган «махсус поликлиника» фаолияти йўлга қўйилди.
Агар сиз ўзингизда "Covid-19" инфекцияси аломатларини сезаётган бўлсангиз юқоридаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
Маълумот учун мутахассислар телефон рақамлари:
+998 90 032-42-28 кундузи
+998 99 931-22-46 кечаси