Мажбурий ижро бюроси Янгиҳаёт тумани бўлими давлат ижрочиси 2-даражали юрист З.М.Ворисов иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 26.04.2023 йилдаги 2-1005-2110/1731-сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор М.М.Меликуловадан ундирувчи «СИФАТ-БИЗНEС-САВДО» МЧЖ фойдасига 20.000.0000 сўм қарз ундириш белгиланган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомидан қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаши юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган.
Хозирда мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор томинидан юқоридаги қарздорлик тўлиқ тўланди ҳамда Қонунининг 41-моддасига асосан ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланди.