Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 12.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ж.Зиёвутдинхужайевдан ундирувчи Давлат фойдасига 28.538.363 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 12.05.2022 йилда келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор Ж.Зиёвутдинхужайевдан ундирувчи Давлат фойдасига 28.538.563 сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилган ва ижро иши юритуви Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.