Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда йиғилганларга бугунги глобаллашув даврида турли мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалалари бўйича сўз юритилиб, ушбу жараёнларда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш кераклиги айтилди.
Шунингдек, ёшлардаги маънавий бўшлиқни илму маърифат билан тўлдириш, уларни турли ёт ғоялар тажовузидан ҳимоялаш кераклиги таъкидланди.