Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси Наримон Умаров билан учрашув бўлиб ўтди. Унда депутатлар ва туман фаоллари иштирок этди.
Учрашув 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» давлат дастури, Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалаларга бағишланди.