Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан тиббиёт ходимлари учун «Меҳнат ярмаркаси» ўтказилади.
«Меҳнат ярмаркаси»да туманимиздаги барча тиббиёт муассасалари бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Қатнашувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тиббиёт муассасалари ходимларидан батафсил жавоб олиб, аксарияти янги иш ўринларига эга бўлди.
Жумладан, ярмаркада қатнашган 50нафар фуқаронинг 15нафари шифокор, ҳамшира, лаборант лавозимларига ишга қабул қилинди.