Сектор раҳбарларининг туманимиздаги маҳаллаларга ташрифи давом этмоқда.
Эндиги манзил «Бинокор» маҳалласидаги 4-cонли ички ишлар бўлимининг қурилиш жараёни билан танишиш бўлди. 4 та сектор раҳбарлари мажмуанинг қурилиш жараёнлари билан танишиб, ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдиришди.
Шунингдек, масъулларга қурилиш ишларининг сифатли олиб борилиши бўйича назоратни кучайтириш ҳақида топшириқ берилди.