Саидаҳмад Ниғмонов — 15 ёш. У ҳозирда туманимиздаги 329-умумтаълим мактабида таҳсил олмоқда.
Саидаҳмаднинг спортнинг регби тури билан шуғулланаётганига энди 1 йилдан ошган бўлса-да, шу кунга қадар у жамоаси билан биргаликда бир қанча мусобақа ва турнирларда иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллаган.
Хусусан, 16 ёшлилар ўртасида ўтказилган "U-16"нинг республика босқичида 1-ўринни, 18 ёшли спортчилар иштирокидаги "U-18"нинг республика босқичида 2-ўринни қўлга киритган. Шунингдек, регби бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида 1-ўринни эгаллаган.
Саидаҳмаднинг мақсади — Олимпиада ўйинларида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, юқори ўринларни эгаллаш.
Ёш спортчимизнинг келгуси фаолиятида зафарлар тилаймиз!