Расмий муносабат
Бугун ижтимоий тармоқларда Қипчоқ кўчасидан Файзли кўчасига ўтадиган автомобиль йўлида асфальт ковланиб, машиналар ҳаракати учун ноқулайлик келтираётгани ҳақида хабар эълон қилинди (https://www.facebook.com/groups/440154063672646/permalink/856851535336228/).
Мазкур масала бўйича масъул ходимлар томонидан тезкор ташкилий ишлар олиб борилди ва ўрганишлар давомида фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан автомобиль йўли қазилгани маълум бўлди.
Ҳозирда муаммони тўлиқ бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилиб, зудлик билан қазилган жойларга асфальт қопламаси ётқизилади.
Муаммо тўлиқ бартараф этилгач, расмий саҳифамиз орқали хабар қиламиз!