Бугун Facebook ижтимоий тармоғида “Чортоқ” маҳалласидаги пиёдалар йўлакчасининг маълум бир қисмига зарар етказилгани ҳақида видео мурожаат эълон қилинди (https://www.facebook.com/groups/310003397144531/posts/672868344191366/?comment_id=673445647466969¬if_id=1669009555094666¬if_t=group_comment_mention).
Муаммо юзасидан масъулларга хабар қилинди ва маълум бўлдики, мазкур йўлакнинг қурилиши охиригача якунланмаган ва зарар етказилган йўлакнинг қурилганига ҳам кўп бўлмаган. Юк машинасининг ўтиши натижасида унинг маълум бир қисмига зарар етган.
Аниқланишича, мазкур юк машинаси "Weber" МЧЖга тегишли бўлиб, корхонага нисбатан огоҳлантириш берилди. Муаммони бартараф этиш учун зарарланган йўлак корхона томонидан тўлиқ таъмирланадиган бўлди.