Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларнинг бирида “Tashkent index” савдо мажмуасида юзага келган ичимлик суви муаммоси билан боғлиқ материал эълон қилинди.
Масъулларнинг хабар қилишича, куни кеча мажмуадаги ичимлик суви қувурида носозлик вужудга келган. Бунинг натижасида мажмуада 5 соат вақт мобайнида ичимлик суви бўлмаган.
Ҳозирда муаммо тўлиқ бартараф этилиб, ҳудудда ичимлик суви ва бошқа коммунал йўналишга боғлиқ муаммолар мавжуд эмас.