info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

Муҳокама-йиғилиши бўлиб ўтди

timeicon 01-07-2022

Янгиҳаёт туман ҳокимлигида Президент Админстрацияси, Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси ҳамда ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳи томонидан маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг иш жараёнини самарали ташкил этиш юзасидан муҳокама-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда хотин-қизлар билан боғлиқ ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш борасидаги мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишдан сўнг, туман ФҲДЁ бўлимида жойлашган Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази фаолияти ҳам ўрганилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech