Бюронинг Янгиҳаёт туман бўлими давлат ижрочиси Б. Хайитов иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 16.08.2021 йилдаги 2-1003-2109/7174-сонли ижро варақасига асосан қарздорлар Саипова Гулнора Абдуллаевна ва Зияев Хикматилла Абдуллаевичдан солидар тартибда ундирувчи «Ипотека Банк” АТИБ Шайхонтоҳур филиали фойдасига жами
384 737 787,23 сўм қарздорлик ва 17 150 сўм почта харажати ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК орқали сотилиб мавжуд қарздорликлар тўлиқ бартараф этилди.