Хабар қилганимиздек, бугун ички ишлар вазири ўринбосари туманимизда бўлиб, куз-қиш мавсуми бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, туманда жойлашган 1-сонли қозонхона фаолияти билан танишилди. Бу ерда таъмирланаётган йўналишлар ҳолати ўрганилиб, қозонхонадаги шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, 1-сонли қозонхона орқали иссиқлик билан таъминланадиган хонадонларда яшовчи фуқаролар билан ҳам сухбатлашилди.
Бугунги кунда туманимизнинг «Навқирон» маҳалласидаги эски иссиқлик қувурлари янгисига алмаштирилмоқда. Раҳбарлар мазкур иш жараёнлари, иссиқлик таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.
Шундан сўнг, 4 та сектор раҳбарларига куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берилди.