Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Мажбурий ижро бюросининг фаолияти тўғрисида, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси Янгиҳаёт тумани адлия бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида, туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида, туманда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, туманда Ўзбекистон Республикаси «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунининг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида, туманда «Темир дафтар»ни юритиш орқали моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, туманда иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг фаолияти тўғрисида, шунингдек, туманда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилган ишлар ҳамда туман маҳаллий буджетининг 2023 йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисида масъуллар томонидан маълумотлар берилди.