info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди
timeicon 17-11-2023

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар жой олган:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030 стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижроси тўғрисида;
Янгиҳаёт туманида 2023 йил учинчи чорак давомида судлар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг Янгиҳаёт туманида амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида;
Шунингдек, туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, туман маҳаллий буджетининг 2023 йил учинчи чоракда буджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари, туман маҳаллий буджетининг 2023 йил учинчи чорак даромадлар ва харажатлар ижроси тўғрисида, туман Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш ва фаолиятига кўмаклашиш борасида олиб борилаётган ишлари тўғрисида, туманда «Темир дафтар»ни юритиш орқали моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, туман маҳаллий буджетининг 2023 йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech