Бюронинг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 19.02.2009 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А. 3. дан ундирувчи А. Н. фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Давлат ижрочиси А. Абдумажидов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент қарздорлиги қайта ҳисобланиб, фуқаро А. 3. дан ундирувчи А. Н. фойдасига жами 49,9 млн. сўм алимент пуллари ундирилгани маълум қилинади.