Бугун Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ҳамда Янгиҳаёт тумани ҳокими «Чортоқ» маҳалласида олиб борилаётган иш жараёнларини кўздан кечиришди.
Жумладан, мазкур ҳудудда қад ростлаётган 333-мактаб биносининг қурилиш жараёнлари билан танишилди ва бу бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, қурилиш давомида сифатга алоҳида эътибор бериш кераклиги таъкидланди.