Якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтди
Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида республика вилоят ва туман ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчилари учун "Давлат тилида иш юритиш ва матннинг лингвистик таҳлили" курси ташкил етилмоқда. Маслаҳатчилар босқичма-босқич ушбу курсда малака ошириб тегишли сертификатга ега бўлишлари мумкин.
Кеча Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ва туман ҳокимларининг маслаҳатчилари учун курснинг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтди.