info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказамиз!

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказамиз!
timeicon 23-09-2024

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказамиз!

 

Ёғингарчилик, намгарчилик, совуқ об-ҳаво, қор… Электр энергияси, иссиқлик тизими, газ… Ҳа, гап айнан куз-қиш мавсуми ҳақида кетмоқда. Бу йил ҳам туманимиз аҳолиси учун куз-қиш мавсумини беталофатўтказиш мақсадида, бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Хусусан, 2024 йилда Бошқарув сервискомпаниялари томонидан 5 та маҳаллалардаги 25 та уйларнинг ертўла мухандислик тармоқлари, 34 та уйларнинг 43 та кириш йўлаклари, 34 та уйларнинг 1 999 кв.м том қисми жорий таъмирланди.

3 та уйларнинг 8 та кириш эшикларига темир эшиклар ва11 та кириш қисми соябонлари ўрнатилди. 5 та лифтлар, 85 пм оралиқ қопламалар, 24 та уйларнинг 154 та марказийшит қисми таъмирланди. 453 пм тик қувурларалмаштирилди. 7 та болалар майдонлари таъмирланди ва 1 та янги ўрнатилади. 4 м2 фрамуга ойналари ва 75 пм тарновлар, 14 м2 уй атрофидаги кичик йўлакчалар(отмоска), 1 та уй фасад қисми таъмирланди.

Жорий йилда 17 та муддати ўтган лифтлар янгисигаалмаштирилади. Ҳозирда жами 6 та лифтларни ўрнатишишлари якунланди.

«Кўп қаватли уйларни таъмирлаш» ИКга 2024-2026 йилларда амалга ошириш бўйича 3 йиллик дастуршакллантирилган. Унга мувофиқ, 2024 йилда 18 934.7 млн.сўм Республика ва Тошкент шаҳар маҳаллийбуджети маблағлари ҳисобидан 59 та уйларнинг ертўлақисмидаги мухандислик тармоқлари, 67 та марказий ва25 та йўлаклардаги электр тақсимлаш қутиларинитаъмирлаш, 17 та уйларнинг 21921 кв.м том қисминимукаммал таъмирлаш, 8680 пм тик қувурларниалмаштириш ишлари белгиланган.

Туманимизда куз-қиш мавсумини беталофатўтказишда электр таъминоти ҳам муҳим роль ўйнайди. Шу мақсадда, 2024 йилда 14 та маҳалларда 15 та ТП янги ўрнатилмоқда, 3 та ТП қувватлироғигаалмаштирилди, 35.11 км янги тармоқ тортилилиши, шунингдек, 31.1 км 0,4-6-10-кВ тармоқлар ва 43 та ТПларни мукаммал таъмирлаш, 94.2 км 0,4-6-10-кВ тармоқлар ва 113 та ТПларни жорий таъмирлаш ишлариамалга оширилди. 

Шунингдек, 6 та янги ТП ўрнатилди. 7 та ТПлардатрансформаторлар 400 кВадан 600 кВага, яъниқувватлироғига алмаштирилди. 40 та темир-бетонустунлар ўрнатилди.

2024 йилда 3 та маҳаллаларда ҳозирги вақтда ишлабтурган лекин муддати эскирган 2,192 метр иссиқликқувурлари янги қувурларга алмаштирилмоқда. 2 та қозонлар мукаммал таъмирланди ва 24 та қозонларжорий таъмирланди. 6 та маҳаллаларда 31.1 км тармоқжорий таъмирланди. 3 та маҳаллаларда 2.1 км тармоқҳимоя қатлами (изоляция) қайта тикланди. 1 та насосстанцияси мукаммал таъмирланди ва 63 та задвишкаларни алмаштирилди ва таъмирланди. 43 та устунлар бўялди. 8 та компенсаторлар алмаштирилди ватаъмирланди.

Табиий газ таъминоти. 2024 йилда 1100 пм янгитармоқ қурилади. «Чортоқ» маҳалласи, Исломободкўчаси аҳоли норозичилига сабаб бўлаётган газқувурини аҳолини ички қисмидан ҳавфсиз кўча қисмигакўчириш ишлари амалга оширилди. 2 200 пм тармоқмукаммал таъмирланди. 9 850 пм тармоқ жорийтаъмирланди ва бўёқланади. 300 та ГТПлар техниктафтишдан ўтказилди. 26 та ГТПлар мукаммал ва 31 та ГТПлар жорий таъмирланди. 3 та ГТПлар янги ўрнатилади.Бугунги кунда 102 та ГТПлар техник тафтишданўтказилди. 8 325 пм тармоқ бўёқланди, 14 км ерости тармоғи текширилди. 303 пм тармоқ хавфсизҳудудга кўчирилди.

2024 йилда 2 та маҳаллада 1870 пм янги ичимликсув тармоғи қурилади. 700 пм тармоқ мукаммалтаъмирланади. 5 та маҳаллаларда 10 та ўт ўчиришмосламаси (гидрант) янги ўрнатилади ва 1 та алмаштирилади. 3 та янги ёпқичлар ўрнатилади ва 7 та ёпқичлар алмаштирилади.11 та маҳаллаларда 34 та қудуқларга қопқоқлар ўрнатилади.

Бугунги кунда 1870 пм янги тармоқ қурилди. 9 та носоз ёпқичлар алмштирилди. 9 та гидрантларларалмаштирилди. 27 та қудуқларга люк обойма ўрнатилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech