Янгиҳаёт туманида экологик барқарорликни таъминлаш йўналишида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Бугунги кунда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш энг долзарб масалалардан бирига айланган. Албатта, Янгиҳаёт туманида ҳам мазкур йўналишда бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Янгиҳаёт тумани бўлимининг жами штат бирлиги 5 нафар давлат инспекторларидан иборат бўлиб, ушбу бўлимнинг асосий вазифалари атмосфера ҳавоси, сув, ер, ерости бойликлари, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини олиб боради. Мазкур бўлим томонидан жорий ярим йиллик давомида жами 400 маротаба рейд тадбирлари ўтказилиб, 129 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Аниқланган ҳолатлар бўйича 60 млн. 924 минг сўм маъмурий жарима қўлланилиб, 50 млн. 160 минг сўм ундирилган.
Шундан:
1) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича 80 та маъмурий жарима қўлланилган;
2) ўсимлик дунёсига зарар етказиш бўйича 4 та маъмурий жарима қўлланилган;
3) атмосфера ҳавосини ифлосланиши бўйича 43 та маъмурий жарима қўлланилган;
4) сув ва ер ресурсларини ифлосланиши бўйича 2 та маъмурий жарима қўлланилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сонли қарори ижроси юзасидан Янгиҳаёт туманида фаолият олиб бораётган 13 та автомобиль ювиш шахобчаларида ўрганиш ишлари ўтказилиб, айланма тизимга ўтилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди. Жорий ярим йиллик давомида жами 50 маротабадан ортиқ рейд тадбирлари амалга оширилиб, қонунчилик талаблари ижроси устидан давлат экологик назорати тартибида жами 2 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 72-моддаси билан 1 млн. 200 минг сўм миқдорда жарима қўлланилиб, барчасини ундириш чоралари кўрилди.
Туманимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2024 йил баҳор мавсумида тасдиқланган манзилли режа-графикка асосан, жами 67 минг 970 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган. Амалда 72 минг 980 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлиб, режага нисбатан 107,05 фоиз бажарилди. Жумладан, тумандаги «Ташаббус» маҳалласи ҳудудида «Яшил боғ» ва Мирзо Турсунзода кўчасида «Яшил жамоат парки» ташкил этилди. Куз мавсумига 39384 туп кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда манзилли дастур шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда. Туман ҳокимлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда туман экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими билан ҳамкорликда «Дарахтларни асрайлик» шиори остида ўтказилаётган акцияда туман маҳаллалари ва марказий кўчаларида жойлашган ост қисми бетонлаб ташланган дарахтларга нафас бериш, яъни дарахт илдиз қисми танасини бетондан халос қилиб, керакли агротехник тадбирларини амалга оширилиши мақсад қилиб қўйилган. Кўрилган чораларга асосан тадбир давомида тумандаги 72 та ост қисми бетон қоплама ҳамда 23 та дарахтлар тунги ёритиш чироқларидан озод қилинди. Ҳозирги вақтда ушбу йўналишда ишлар давом этиб, жойларда туман инспекторлари томонидан керакли профилактик тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда, экилган кўчатлар бўйича асослантирилган маълумотлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг «яшилмакон.эcо» электрон платформасига киритилиши таъминланди. Шунингдек, экилган дарахтларнинг суғориш тизими бўйича ҳар бир соҳа вакилларига мажбурий кўрсатмалар берилди. Очиқ буджет портали орқали «Менинг боғим» лойиҳаси доирасида 2 та (Тошкент, Бинокор) маҳалларда боғ ташкил этиш таклифлари келиб тушган бўлиб, Тошкент маҳалласи 4Р21-айланма йўли бўйидаги майдон ташаббуси ғолиб деб топилди ва «Бинокор» маҳалласи Шоликор кўчасидаги ташаббус овоз йиғиш жараёнида. Давлат хизматлари маркази орқали жорий йил 6 ойи давомида жами 74 та ариза орқали 626 туп дарахтларни кесилиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 53 тасига яъни 481 туп дарахтларни таг қисмидан кесилишига рад жавоби берилиши билан дарахтлар сақлаб қолинди. Табиий омиллар таъсирида зарарланиб қуриган ва инсонлар ҳаёти, мол-мулкига хавф солаётганлиги юзасидан 13 та мурожаатлар бўйича 102 туп қуриган дарахтларни кесилишига ижобий хулосалар берилган. Шу билан бирга хатлов ўтказиш жараёнида 100 ёшдан ошган дарахтларни аниқлаш, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун мутасадди ташкилотлар мутахассислари иштирокида рўйхатга олиш ва далолатнома расмийлаштириш ишлари амалга оширилди.
Янгиҳаёт туманида атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар ташлайдиган корхоналар тоифасига кўра, жами 65 тани ташкил этади. Шундан 1 тоифа 22 та, 2 тоифа 43 та. Мазкур корхоналарнинг атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар ташловчи манбааларига 67 та чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган. Ушбу чанг-газ тозалаш ускуналарининг 43 таси фаолият даври 10 йилдан ошганлиги аниқланган.
Жорий йил давомида 25 та корхоналарда атроф-муҳитга таъсири бўйича 1 ва 2 тоифага мансуб хўжалик юритувчи субъектларда чанг-газ тозалаш ускуналарини тўлиқ модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, 6 ой давомида 2 та корхонада 6 та чанг-газ тозалаш ускуналари тўлиқ модернизация ишлари амалга оширилди. 2 та корхонада 99,5 % лик самарадорликда чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилишига эришилди ҳамда доимий назоратга олинди. «Яшил белбоғ» боғларни барпо этиш бўйича 1 ва 2 тоифага мансуб корхоналар томонидан баҳор мавсумида 9 353 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Жорий йилнинг 6 ойи якунига кўра ўтказилган рейдлар натижасида «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш» борасида қонунчилик талаблари ижроси устидан давлат экологик назорати тартибида жами 80 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.
Мазкур йўналишдаги ишлар узлуксиз давом этмоқда.